Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

11.09.2017


МАКТАБ ДАРСЛИКЛАРИ ИЖАРА ТЎЛОВИ ҚАНЧА?

 

 

 Айтиш жоизки, дарсликлар тўплами учун ижара тўлови миқдори республика бўйича ягона бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 28 апрелда рўйхатдан ўтказилган “Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси Васийлик кенгаши томонидан синфлар ва таълим тиллари кесимида тасдиқланади.

Мазкур низомнинг 43-бандига асосан дарсликлар тўплами учун ижара тўловлари умумтаълим мактабининг шахсий ғазна ҳисобварағига нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда тўланиши мумкин.

Низомнинг 51-бандига асосан дарсликлардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни худди шундай дарсликлар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юкхатида) кўрсатилган қийматини    қуйидаги миқдорларда тўлайди:

- 2-4-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарсликлари учун - унинг икки баравари миқдорида;

- 5-9-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарсликлари учун - унинг тўрт баравари миқдорида.

Н.ХЎЖАЕВ тайёрлади.

Report typo