Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
30 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Иқтисодиёт
  • Мақсад - мамлакатга келувчи туристлар сони бўйича учинчи ўрин ва 100 миллиард доллар даромад

22.02.2024


Мақсад - мамлакатга келувчи туристлар сони бўйича учинчи ўрин ва 100 миллиард доллар даромад

Туркия ҳукумати 2028 йилга бориб мамлакатга келувчи туристлар сони бўйича дунёнинг биринчи учталикда турувчи давлатларидан бири бўлишни кўзламоқда. Бу ҳақда маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой маълум қилган.

"Айни вақтда Туркия дунёдаги туризм жуда яхши ва анча фаол ўсаётган мамлакат ҳисобланади. 2022 йилда пандемия билан яхши курашганимиз ортидан биз туристлар сони бўйича тўртинчи ўринга чиқдик. Энди, жорий йилда бешинчи ўринни сақлаб қолишга умид қилаяпмиз. Бизнинг мақсадимиз - шу поғонада қолиш эмас. Биз 2028 йилгача учинчи ўринга чиқишни хоҳлаймиз", деган вазир.

Унинг сўзларига кўра, Туркия 2028 йилда туризм соҳасидан 100 миллиард доллар ишлаб топишни мўлжаллаяпти.

Report typo