Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
7 февраль, сешанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

17.08.2021


Маънавиятчилар ва ижодкорлар учун файзли маскан

Президент раислигида 2021 йил 19 январь куни ўтказилган маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида ҳудудлар марказида намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш юзасидан кўрсатма берилган эди. Жорий йил 26 мартдаги қарор асосида эса 2021-2023 йилларда барпо этиладиган масканлар манзилли рўйхати тасдиқланди.

Шунга асосан Қарши шаҳрида қурилиши бошланган маънавият ва маърифат масканидаги бунёдкорлик ишлари ҳам ўз якунига етай деб қолди. Бу ерда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлимлари фаолият кўрсатади. Шунингдек, нуронийлар дам олиб, маданий ҳордиқ чиқариши учун шароитлар ҳозирланмоқда.

Маскан мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo