Наврўз айёмига хос янгиланиш ва бунёдкорлик руҳини, она заминга меҳр ва эътибор, инсон ва табиат ўртасидаги уйғунликни ифода этадиган, кишиларни бугунги тинч ва фаровон ҳаётни қадрлаб, атроф-муҳит ҳамда унинг неъматларини асраб-авайлашга, эзгу орзу-мақсадлар билан яшашга ундайдиган катта байрам тадбири Косон туманидаги “Ёшлар ҳиёбони” истироҳат боғида ҳам бўлиб ўтди.
Халқ сайли ўтказилган кунда тумандаги энг йирик саноат корхоналаридан бири – “Бунёдкор” масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилган янги лойиҳа тақдимоти ҳам ташкил этилиб, туман ҳокими Асрол Бойқараев иштирокида матбуот анжумани уюштирилди.
