Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
16 июнь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

03.08.2023


Компания офисига яқин яшовчи ходимлар катта мукофот олади

IT миллиардер, PayPal тўлов тизими асосчиси Питер Тиль ўз ходимларини компания офиси яқинидаги хонадонларда яшашга ундаш учун уларга 1000 доллар миқдоридаги ойлик мукофот таклиф қилган. Бу ҳақда Business Insider манбасига унинг собиқ ишчиси, венчур инвестор Майкл Гибсон айтган.

"Тиль Сан-Францискодаги офисдан 365 метр узоқликда туради ва унинг ходимлари ҳам ишхонага худди шундай яқин яшаши учун рағбатлантиради", деган у. 

Майкл Гибсон сўзларига кўра, тадбиркор бундан компания учун ҳам наф бўлишини англаган.

Питер Тиль мукофот олган ва уйи яқин ходимлар катта эҳтимол билан кечгача офисда қолади, деб ҳисоблайди.  Шунингдек, миллиардер фикрига кўра, бундай ишчилар "дам олиш кунларидаги кутилмаган учрашувлар" учун ёнингда бўла олади.

 "Қўшимча фойдаси шу бўлдики, биз ҳаммамиз ишдан кейин озгина ичиш ва суҳбатлашиш, тарихдан сўзлашиш, мусиқа устида баҳслашиш ва кулиш учун бир ерга борганмиз. Мен доимо бу оқилона қарор бўлган деб ўйлайман", дея таъкидлайди Майкл Гибсон.

Report typo