АҚШнинг Флорида штатида яшовчи маҳаллий аёл тузалмас дардга чалинган турмуш ўртоғига қарата ўқ узди. Кейинроқ полиция уни гаров эвазига қўйиб юборган, деб ёзади WOFL манбаси.
76 ёшли Эллен Гилланд Дейтона-Бич шаҳридаги касалхонага тўппонча олиб келган. Кейин аёл у ерда даволанаётган 77 ёшли эри Жерри Гилландни унинг илтимосига кўра отган.
"Улар буни муҳокама қилиб, қотилликни тахминан уч ҳафта аввал режалаштирган. Улар келишганки, агар Жеррининг соғлиғи ёмонлашаверса, у Эллен ҳаммасига барҳам беришини хоҳлаган", деган тергов билан шуғулланаётган полиция бошлиғи матбуотга.
Аёл қотилликдан сўнг, шунингдек, ўз ҳаёти билан ҳам ҳисоб-китоб қилишни режалаштирган, бироқ ўйлаганини амалга оширишни уддалай олмаган. Уни эрининг шифохонадаги хонасидан олиб чиқиш ва ҳибсга олиш учун полицияга тўрт соат вақт керак бўлган.