Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

08.09.2022


Кўршапалаклар фавқулодда самарадор иммун тизимига эга

Тель-Авив университетида ўтказилган тадқиқот натижаларидан кўринадики, исроиллик олимлар кўршапалаклар covid-19 тарқалиши манбаси бўлганини тасдиқловчи далилларни рад этишмоқда.

"Бизда олиб борилган кенг қамровли тадқиқот кўршапалаклар covid-19 тарқалиши манбаси бўлгани тахминига нисбатан жиддий шубҳа туғдиради", деб айтган тадқиқот раҳбари доктор Мария Вайнберг.

Олимлар фикрига кўра, кўршапалаклар бошқа сут эмизувчилар учун ҳалокатли ҳисобланган вируслар билан енгил курашиш имконини берувчи фавқулодда самарадор иммун тизимига эга. Улар коронавируснинг қадимий кенжа турлари манбаси бўлиши мумкинлигига оид далиллар учрасада, ҳар ҳолда covid-19 пандемияси бошланганидан икки йил ўтиб, унинг айнан шу вариантда келиб чиққанига ишонч  билан ёндашиш мумкин эмас.

Кўршапалакларда covid-19 вирусига қарши антитаначалар мавжудлиги  бор-йўғи улар ўхшаш касалликни бошдан кечиргани ва унга қарши иммунитет ҳосил қилганини англатади. Аммо бу жонзотлар шундай вирусларнинг "омбори" эканини тасдиқламайди. 

Тадқиқот муаллифлари инсон инфекцияли касалликлар, қариш ва саратонни енгишга асқатадиган янги ва самарадор воситалар топиши учун кўршапалакларнинг вирусга қарши курашиш механизмини чуқур ўрганиши кераклигини таъкидлайди.

Report typo