Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

А.НОРОВ

15.06.2017


ЁТ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАМИЗ!

Ёшлар, хусусан, уюшмаган ёшлар билан мулоқотда бўлиш, уларнинг қизиқиш ва таклифларини ўрганиш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган мазкур лойиҳанинг илк шанбаси Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғи кириш қисмида ўрнатилган ёзги саҳнада бўлиб ўтди.

Унда хонандалар, театр актёрлари, жажжи истеъдод эгалари ҳамда “Қувноқлар ва зукколар” жамоаларининг чиқишлари барчага манзур бўлди.

Таъкидлаш жоиз, июнь-август ойларининг ҳар шанбаси давомида ўтказиладиган ушбу лойиҳада тинчликнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлашга ундовчи “Ватан тақдирига дахлдорлик олий мақсадимиз!”, “Тинчлик учун курашмоқ керак!”, “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт!”, “Терроризм - аср балоси!”, “Диний экстремизм ва терроризм жамият барқарорлигига таҳдиддир!”, “Гиёҳвандлик - аср вабоси”, “Фарзандларимизни маънавий таҳдидлар таъсиридан асрайлик!” ва “Ҳаракатлар стратегияси – келажакка йўл очади” номли видеороликлар намойиш этиб борилади.

Тадбир сўнгида “Камолот” лото” бепул лотерея ўйини ташкил этилиб, унда ғолиб бўлган иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

А.НОРОВ

Report typo