Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 апрел, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

26.10.2023


Қўйни ямлаган улкан питон қўлга тушди

Малайзияда совлиқни ютиб юборган вазни 140 килограммлик йирик буғма илон (питон)ни тутишди. Унинг узунлиги 7 метр бўлган, деб хабар берди Mothership манбаси.

ОАВ маълумотларига кўра, питонни йирик қўйни ямлаб, ҳаракат қила олмайдиган ҳолатда турганида ушлашган. Фуқаро муҳофазаси кучларининг айтишича, илонга ўлжасини тўлиқ ҳазм қилиши учун бир неча ҳафта керак бўлиши мумкин ва айни шундай дамларда у одамларга кам хавф солади.

Питонни тутишга тўрт киши келган. Улар илон билан масалани ҳал қилишга 25 дақиқа сарфлашган. Шундан сўнг у хавфсиз жойга олиб кетилиб, мутахассисларга топширилган.

Ветеринарларнинг айтишича, қўйни тўрсимон питон ютган. Бу тур қўрқоқлиги билан ажралиб туради ва агар безовталанмаса, ҳужум қилмайди. Одатда улар кемирувчилар ва чўчқа ёки ҳатто буғу каби йирик ўлжалар билан озиқланади.

Report typo