Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
1 май, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

31.08.2023


Йирик заводда - янги қурилма

Мустақиллик иншоотлари

1 сентябрь - Мустақиллик куни ва 3 сентябрь - Нефть ва газ саноати ходимлари куни  арафасида "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятига қарашли Муборак газни қайта ишлаш заводининг бешинчи цехида газдан олтингугурт ажратиб олиш технологик қурилмаси ишга туширилди.

Янги қурилма конлардан етказиб берилаётган газ қабул қилишни қисқартирмаган ҳолда таъмирлаш ишларини олиб бориш ва экологик самарадорликка эришиш имконини беради. Хусусан, олтингугурт ажратиб олиш учун мўлжалланган технологик тармоқлар таъмирлашга тўхтатилган вақтда мазкур қурилма ёрдамида ишлаб чиқариш қувватлари ўрни қопланиб, кунлик 2-3 миллион куб метр юқори олтингугуртли табиий газ қисқаришининг олди олинади.

Технологик жиҳатдан илғор бўлган янги қурилманинг очилиш маросимида бу муҳим объектни ишга туширишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ходимларларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, мазкур қурилманинг фойдаланишга топширилиши 1-5-тармоқ қурилмаларида босқичма-босқич таъмирлаш ишларини олиб бориб, куз-қиш мавсумида барқарор ва узлуксиз фаолиятни таъминлаш    баробарида йилига 128 миллион (соатига 16 минг) куб метр нордон газ қабул қилиш орқали 72,5 минг тонна газ таркибидан олтингугурт ажратиш ва юқори олтингугуртли табиий газ ҳажмлари қисқаришининг олдини олиш борасида ҳам қулай имкониятлар яратади.

Ўз мухбиримиз

Report typo