Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
11 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

04.05.2021


Исрофгарчиликка қарши қонун кучга кирди

Аввал Хитой ҳукумати учун шунчалик кўп аҳолини қандай боқиш масаласи доимий огоҳлик чақируви бўлган. Бу муаммони ечишнинг уддасидан чиқилди, энди ҳокимият маҳсулотлардан фойдаланишда катта ҳажмга етган исрофгарчиликка қарши курашиш билан машғул.

Хитой парламенти озиқ-овқат маҳсулотларидан исрофгарчилик билан фойдаланишга қарши кураш тўғрисидаги қонунни тасдиқлади. Ҳужжат Бутунхитой халқ вакиллари йиғини доимий қўмитаси - мамлакат олий қонунчилик органи сессиясида ўтказилган овоз бериш натижаларига асосан қабул қилинган ва шу кундан кучга киради.

Олдинроқ Хитой халқ республикаси  раиси Си Цзиньпин вазиятни "озиқ-овқат маҳсулотларига муносабатда исрофгарчилик кўриниши қўрқинчли ва дилни хира қиладиган", дея изоҳлаб, аҳоли орасида егуликка харажат қилишда мўътадилликни тарғиб қилишга кўрсатма берганди. У одамларни озиқ-овқат маҳсулотлари исрофгарчилигидан тийилиш ва уни тежашдан ғурурланиш ҳиссида тарбиялашга чақирган.

Си Цзиньпин буйруғидан сўнг Хитойда аллақачон миллионлаб одамлар қўллаб-қувватлаётган "Тоза тарелка" акцияси бошланди. Фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларда ҳамма овқат ейилганини англатувчи бўш тарелкалар сурати ёки видеоси билан бўлишаяпти.

Кунчиқар юртда ҳар йили 35 миллион тонна озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолчиларга етиб бормасиданоқ чиқиндига айланади. Мамлакатнинг 500 та шаҳри ҳар қайсиси кунига ўртача 50 тоннадан озиқ-овқат қолдиғини чиқаради. Ўтказилган ўрганишларга кўра, Пекин, Шанхай, Чэнду ва Лхасада йилига 17-18 миллион тонна, яъни 30-35 миллион одамни боқишга етадиган маҳсулот ташлаб юборилади. 

Хитойда корпорациялар йирик озиқ-овқат чиқиндилари манбаларидан бири ҳисобланади. Ресторанлар ҳар хил таомлар учун кўп миқдорда буюртма қабул қилади, хўрандаларнинг айримларигина агар столда овқат ортиб қолса, уни ўзи билан олиб кетади. Умумий овқатланиш нуқталарида уюштирилган зиёфатларда эса ҳолат бир қадар қийинлашади. Одатда, бундай тадбирлардан одамларнинг ортиб қолган таомларни ўзи билан олиб кетиши, гарчи жуда кўп миқдорда исроф бўлса ҳам, ноқулай туюлади.

Мамлакат ҳукумати ушбу масала билан биринчи бор шуғулланаётгани йўқ. Муаммо ечими учун асосий эътибор болаларни таомларга тежамкор бўлиш кераклигидан етарлича хабардор этишга қаратилган. Аммо, барча курилган чораларга қарамай, Хитойда ҳамон ортиқча исрофгарчилик ҳолатлари сақланиб қолаяпти.

Report typo