Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 апрел, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Қироличанинг 15-бош вазири ва ушбу лавозимни эгаллаган учинчи хотин-қиз

08.09.2022


Қироличанинг 15-бош вазири ва ушбу лавозимни эгаллаган учинчи хотин-қиз

Лиз Трасс сешанба куни Буюк Британия бош вазири лавозимини эгаллаган учинчи аёлга айланди ва Даунинг-стрит қароргоҳига кўчиб ўтди.

Душанба куни қиролликда ҳукмрон Консерватив партияси раҳбарлигига ўтказилган сайлов натижалари эълон қилинди. Унда ташқи ишлар вазири Лиз Трасс 81,3 мингта овоз тўплаб, ғолиб бўлган. Унинг рақиби собиқ молия вазири Риши Сунак эса 60,4 мингта овоз олди.

Буюк Британия сайлов қонунчилигига кўра, парламентга ялпи сайловда ғолиб бўлган партия раҳбари тўғридан-тўғри ҳукумат бошқарувини ҳам ўз қўлига олади. Агар ваколат муддати давомида бош вазир истеъфо берса, ҳукмрон партия аъзолари ички сайлов асосида янги етакчисини сайлайди ва у қолган давр мобайнида ҳукумат раҳбари лавозимини ҳам эгаллайди.  

2019 йилда ҳукумат раҳбарлиги лавозимини Тереза Мэйдан қабул қилиб олган Борис Жонсон жорий йилнинг 7 июлида бош вазир курсиси ва Консерватив партия етакчилигидан кетиши ҳақида маълум қилган. У сешанба куни тушдан кейин истеъфога кетди ва шундан сўнг Лиз Трасс бош вазир лавозимига киришди. Консерваторларнинг янги етакчиси 2024 йилги  ялпи сайловда партияси ғалаба қозонишини таъминлашни ўзининг устувор вазифаси сифатида кўрсатган.

Лиз Трасс амалдаги қиролича Елизавета II учун 15-бош вазир ва ушбу лавозимни эгаллаган учинчи аёл бўлди. Унга қадар хотин-қизлардан Маргарет Тэтчер (1979-1990 йй.) ва Тереза Мэй (2016-2019 йй.) Буюк Британия ҳукуматига раҳбарлик қилган.

 

Report typo