Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
8 февраль, чоршанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

19.05.2022


Инсоният тақдири қурол билан ҳал қилинадиган кўринади

Америка Қўшма Штатларида гипертовушли қанотли ракета синови ўтказилди, аниқлик киритилишича, янги қурол Калифорния жанубида Boeing B-52H Stratofortress бомбардимончи самолиётидан учирилган ва у ҳаракатланиш давомида товуш тезлигидан беш марта тезроқ натижа кўрсатган, дея хабар тарқатган РИА Новости.

Манба АҚШ ҳарбий ҳаво кучларини қуроллантириш дастури раҳбари Хит Коллинзнинг: "Бу ҳарбий сектор ихтирочилари, шунингдек, ҳарбий ҳаво кучлари учун катта ютуқ", деган сўзларидан иқтибос келтирган.

Март ойида Россия ҳарбий кучлари гипертовушли қуролни тарихда илк бор аниқ нишонга нисбатан қўллаган эди. "Кинжал" ракета мажмуаси Украинадаги қурол-яроқлар омборига қарата учирилган.

Май ойи бошларида эса Россия Федерацияси бош вазири ўринбосари Юрий Борисов мамлакатда гипертовушли ракеталарнинг турли ташувчилар учун мўлжалланган янги авлоди яратилаётганини маълум қилганди. Маълумотларга кўра, янги қуролнинг биринчи намуналари аллақачон Ту-22М3М стратегик бомбардимончи самолётида синовдан ўтказилмоқда.

Report typo