Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 апрел, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • Илмий даражаги эга даволаш-профилактика муассасалари ходимларига қўшимча ҳақ тўланади

31.08.2022


Илмий даражаги эга даволаш-профилактика муассасалари ходимларига қўшимча ҳақ тўланади

Қонунчиликдаги ўзгаришлар:1 СЕНТЯБРДАН АМАЛДА

Президентнинг “Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан ўрнатиладиган тартибга мувофиқ:

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб даволаш-профилактика муассасаларининг ходимларига уларнинг тиббиёт соҳасидаги илмни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини инобатга олган ҳолда, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси учун лавозим маошининг 60 фоизигача ва фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун лавозим маошининг 30 фоизигача миқдорда ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.

lex.uz маълумотлари асосида тайёрланди.

Report typo