Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 апрел, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Қидирувдаги шахс ўзининг яширинган жойи ҳақидаги маълумотлар учун полициядан мукофот сўради

19.10.2023


Қидирувдаги шахс ўзининг яширинган жойи ҳақидаги маълумотлар учун полициядан мукофот сўради

Англия полицияси томонидан қидирув эълон қилинган гумонланувчи ўзининг яширинган жойи ҳақидаги маълумот учун пул сўради. Бу ҳақда Daily Mail манбаси хабар берган.

Люк Макинерни тажовуз қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этиб, қочиб кетгани ортидан ички ишлар органлари эътиборига тушган. Воқеадан кўп ўтмай, полиция facebook тармоғидаги ўз расмий саҳифасига унинг қидирилаётгани ҳақидаги хабарни жойлаган.

Шундан кейин жиноят содир этганликда гумонланаётган шахс эълоннинг изоҳлар бўлимига кириб, ҳуқуқ-тартибот органларига ўз таклифини ёзиб қолдирган. У агар мукофот ваъда қилинса, айни вақтда қаердалигини айтишини маълум қилган.

Люк Макинерни интернетда ўзининг шахсини тасдиқлаш учун кулранг кенг кўйлак ва "Luke" ёзуви туширилган бейсбол қалпоғида кўриниш берган видеони жойлаган.

 "Мана, мен қаердаман. Қаранг, ҳатто қалпоғимда исмим ёзилган. Агар қўлларингдан келса, мени тутинглар", дея гапирган у полициячиларга.

Гумонланувчини қидириш давом этмоқда, дейилади хабарда.

Report typo