Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
12 июль, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Собир НАРЗИЕВ

17.02.2017


ИҚТИДОР, ИМКОНИЯТ ВА САМАРА

Ушбу муассасада яратилган қулай шарт-шароитлардан унумли фойдаланилаётгани таълим сифатини янада оширишга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир. Бунинг самараси ўлароқ, вилоят, республика ва халқаро миқёсда ўтказилаётган танловларда мазкур таълим муассасаси ўқувчиларининг истеъдод ва маҳорати юксак баҳоланиб, улар фахрли ўринларга муносиб кўрилаяпти. Мисол учун, яқинда маданият ва санъат йўналишидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ёш ижрочилари республика танловида Фарруҳ Исматов академик хонандалик, Жавоҳир Ишалиев  эстрада ва фортепьяно, Ҳусниддин Холиқов анъанавий созандалик бўйича ғолибликни ҳамда Ўзбекистон Давлат Консерваториясига имтиёзли равишда ўқишга кириш сертификатини қўлга киритди.

 

Суратларда: фортепьяно ўқитувчиси Гулноза Нурдавлатова 2-босқич ўқувчиси Зарема Юлдашева билан; коллежнинг иқтидорли ўқувчиси Мунира Раҳматиллаева.  

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo