Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 апрел, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

11.01.2024


Фермерлар намойиши автомобиль заводи ишини фалажлади

Германиянинг Volkswagen енгил автомобиллари ишлаб чиқарувчи заводларидан бири немис фермерларининг умуммиллий иш ташлаши сабабли тўхтаб қолди. Бу ҳақда Bild газетаси ёзган.  

Мақолада айтилишича, намойишчилар Қуйи Саксониянинг Эмден шаҳридаги автомобиль заводига элтувчи барча йўлларни тўсиб қўйишган, натижада ходимлар ўз иш жойларига етиб бора олмаганлар.

"Бугун ишлаб чиқариш тўхтади", дея маълум қилган компания вакили. Дастлабки маълумотларга кўра, завод эртага ўз ишини тиклайди.

Хабар қилинишича, немис фермерлари ассоциацияси федерал ҳукуматнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига субсидияларни қисқартириш режасига қарши умуммиллий иш ташлашни бошлаган. Манба маълумотларига кўра, мамлакат расмийлари 2024 йилда бюджет тежамкорлиги бўйича қатъий, жумладан, фермерлар учун имтиёзларни баҳсли қисқартиришни назарда тутувчи чораларни муҳокамага киритган.

 

Report typo