Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
8 февраль, чоршанба. 2023 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Эрназар бобо ҲАСАНОВ: БУНДАЙ КУНЛАРНИ КЎРИБ, ЯШАГАН САРИ ЯШАГИНГ КЕЛАДИ!

Ж.БОЙМУРОДОВ

23.04.2021


Эрназар бобо ҲАСАНОВ: БУНДАЙ КУНЛАРНИ КЎРИБ, ЯШАГАН САРИ ЯШАГИНГ КЕЛАДИ!

Эътибор ва ғамхўрлик - инсоний бурч

9 май - Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги нишонланиши муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 20 апрелдаги тегишли фармонида белгиланган.

Фармонга асосан, Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси ва ногиронларига пул мукофотлари тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида тантанали топширилади.

- Шу кунларга етказганига шукур, давлатимиз, элимизнинг ардоғида ҳаёт кечирмоқдамиз, - дейди Ғузор тумани Совбоғ қишлоғилик уруш қатнашчиси Эрназар бобо Ҳасанов. - Бугун биз, кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, эҳтиромдан кўнглим тоғдек юксалади. Ҳар йили Хотира ва қадрлаш куни байрами арафасида Президентимиз томонидан юборилган пул мукофотини олаяпмиз. 2017, 2018 ва 2019 йилларда Тошкент шаҳрида ўтказилган байрам тантаналарида иштирок этдим. 2018 йилда бир гуруҳ уруш қатнашчилари сафида Россиянинг сўлим оромгоҳларида дам олиб қайтдим. Бундай дамларни кўриб, яшаган сари яшагиси келади-да кишининг!

Шунингдек, жорий йил 20 апрелда давлат раҳбари томонидан "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор ҳам қабул қилинган. Ушбу ҳужжатга мувофиқ  9 май - Хотира ва қадрлаш куни, умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури ҳамда тегишли ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди. Айни пайтда бу қутлуғ санани кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, орамиздаги барча фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш бўйича кўплаб чора-тадбирлар белгиланди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Суратда: Эрназар бобо Ҳасанов

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

 

Report typo