Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

07.11.2017


ЭНГ ФАОЛ КИТОБХОН ГУРУҲ АНИҚЛАНДИ

Тадбирда 3 та гуруҳ – “Маърифат учқунлари”, “Истеъдод” ва “Зукколар” жамоалари ўзаро беллашди. Танлов олдидан гуруҳларга бадиий асарлар рўйхати тақдим этилди. Унга кўра, танлов иштирокчилари Тоғай Муроднинг “Отамдан қолган далалар”, Чингиз Айтматовнинг “Оқ кема” ҳамда Пауло Коэльонинг “Алкимёгар” асарларини мутолаа қилишди, муаллифлар ҳаёти ва ижодий фаолиятига доир маълумотларни тўплашди. Танловнинг илк шартига кўра, жамоалар бу маълумотларни ҳакамлар эътиборига тақдим этишди. “Нима учун ушбу китобни ўқишни тавсия этаман” шартида эса гуруҳ аъзолари асарлардан олган таассуротлари асосида эссе ёзишди, шунингдек, манба сюжетлари асосида тайёрланган саҳна кўринишларини намойиш этишди.

Танлов якунига кўра, “Маърифат учқунлари” жамоаси 1-ўринга сазовор бўлди ва “Энг фаол китобхон гуруҳ” деб топилди. 2- ва 3-ўринлар эса мос равишда “Зукколар” ва “Истеъдод” жамоаларига насиб этди.

Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчиларга тадбир ташкилотчиларининг ташаккурнома, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Report typo