Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
12 июль, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

28.04.2022


ДУРАНГ ҲАМ ҒАЛАБАДАЙ ТАТИДИ

Футбол

Қаршининг “Насаф” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсида асосий вазифа  - кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилди.

Аввал хабар берганимиздек, “аждарлар” саралаш босқичининг "E" гуруҳида Қатарнинг "Ас-Садд", Саудия Арабистонининг "Ал-Файсалий" ва Иорданиянинг "Ал-Виҳдат" клубларига қарши баҳс олиб боришди.

Осиё футбол конфедерацияси коронавирус пандемияси туфайли гуруҳ босқичи ўйинларини бир мамлакатда ўтказишга қарор қилган эди. Шу тариқа, “Насаф” ўрин олган "Е" гуруҳининг барча баҳслари Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида ўтказилди.

Гарчи “Насаф” мезбонлар жамоаси "Ал-Файсалий" билан бир хил – 9 очкони қўлга киритган бўлса-да, ўзаро ўйинлар натижасига кўра, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади. Мусобақа регламентига кўра, Ғарб минтақасида мавжуд 5 та гуруҳда 2-ўринни эгаллаган жамоалар орасидан энг яхши кўрсаткичга эга бўлган 3 та клубдан бири сифатида кейинги босқичга йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” ўз тарихида 2001-2002 йилги мавсумда Осиё чемпионлар лигаси (ўшанда Осиё чемпионлар кубоги деб номланган) даги илк иштирокида ярим финалга қадар етиб бориб, катта шов-шувга сабаб бўлган эди.

 

 

Report typo