Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 июнь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

26.09.2017


ДИЛНОЗА БЕРДИЕВА – ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФАН ЎҚИТУВЧИСИ

- 17 йилдан бери дарс бериб келаяпман, мазкур танловда эса учинчи маротаба қатнашишим, - дейди Дилноза Бердиева. – Мақсадим танловда юқори ўринни қўлга киритиш эди, шунинг учун жиддий тайёргарлик кўрдим ва бу гал менга омад кулиб боқди.

Танлов давомида иштирокчиларнинг ўз фанини қанчалик чуқур билиши онлайн-тест ва ёзма иш тарзида синовдан ўтказилган бўлса, уларнинг методик-педагогик маҳорати, ахборот-коммуникация технологияларидан қай даражада бохабарлиги ҳам жиддий баҳоланди. Барча шартлардан муваффақиятли ўтган Дилноза Бердиева танлов якунига кўра, 87,7 балл билан “2017 йилнинг энг яхши она тили ва адабиёт фанлари ўқитувчиси” деган эътирофга сазовор бўлди.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Report typo