Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
5 май, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

09.02.2022


БУЮК СИЙМОГА ЭҲТИРОМ

Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида буюк шоир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий тавaллудининг 581 йиллигига бағишланган адабий тадбир ўтказилди.

Унда адабиётшунос олимлар, талаба ва ўқувчилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ҳазрат Навоийнинг ижоди, унинг ўзбек тили ва адабиёти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси хусусида атрофлича сўз юритилди. Шоир шеърлари асосида басталанган қўшиқлар, асарлари асосида театрлаштирилган саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди.

Report typo