Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 сентябрь, пайшанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

10.09.2021


Бразилия - Аргентина ўйини бузилиши: "Ўйламасдан қилинган иш"

 

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантино жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичи доирасидаги Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўйин бузилгани ҳақида фикр билдирди.

"Ўйин бошлангандан озмунча вақт ўтиб айрим расмий шахслар, полиция ва хавфсизлик хизмати ходимлари бир нечта футболчини қўлга олиш учун майдонга чиқиб келди - умуман ўйламасдан қилинган иш, аммо биз бу муаммони ҳал қилишимиз керак", дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters агентлиги.

       Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги футбол баҳси ўйиннинг еттинчи дақиқасида Бразилия соғлиқни назорат қилиш миллий агентлиги ва полиция ходимлари аргентиналик Эмилиано Мартинес, Эмилиано Буэндиа, Кристиана Ромеро ва Ло Чельсони чегарани кесиб ўтиш учун ҳужжатларни қалбакилаштирганликда гумонлаб, қўлга олишга уриниши ортидан тўхтатилганди.

        Бразилияда коронавирус пандемияси сабаб охирги 14 кунда Буюк Британия, Ҳиндистон ёки Жанубий Африка республикасига сафар қилган шахсларнинг мамлакатга киришига қўйилган тақиқ ҳамон амалда. Аргентина терма жамоасининг тўрт нафар аъзоси эса Англия премьер лигаси клубларида ўйнайди. Айнан улар Бразилияга келиш учун айтилган мамлакатларда қачон бўлганига оид ҳужжатларни қалбакилаштирганликда гумонланган.  

 

 

 

 

 

 

Report typo