Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
6 декабрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

17.08.2023


БМТ "Толибон" ваъдаларини бажармаганини маълум қилди

Толиблар Афғонистонда ҳокимият тепасига келгандан буён ўзгарди, деган тасаввурлар нотўғри. Улар қизлар ва аёллар эркига нисбатан ўрнатилган чекловларни бекор қилиш ваъдасини бажармади, мамлакатда инсон ҳуқуқларини поймол қилиш мунтазамлик тусини олган, дейилади БМТ махсус маърузачилари баёнотида.

 "Амалда ваъдалар ва ҳукумат тутаётган йўл ўртасидаги тафовут кўпайди, "ислоҳ қилинган" "Толибон" тасаввури эса хато бўлди", деган халқаро ташкилот экспертлари.

Улар фикрига кўра, сўнгги икки йил давомида толиблар афғон халқига нисбатан қўллаётган сиёсат кўплаб, жумладан, таълим олиш, ишлаш, қарашларини эркин билдириш ва уюшмаларга бирлашиш каби инсон ҳуқуқларининг "доимий, тизимли ва ҳайратланарли даражада" бузилишига олиб келди.

БМТ махсус маърузачилари "инклюзив ҳукумат тузиш" ҳақидаги ваъда ҳам амалга ошмаганидан афсус билдирган ва толибларни хотин-қизларни таҳқирлашни бас қилишга, уларга ўқиш ва ишлаш учун йўл очишга, собиқ ҳукумат ва ҳарбий амалдорларни таъқиб қилишни, шунингдек, асоссиз ҳибсларни тўхтатишга чақирган.

"Охирги икки йил давомида мамлакатда гуманитар ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашишда давом этди, БМТ ўзининг инсонпарварлик фаолиятини "молиялаштиришдаги жиддий етишмовчиликлар" ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу бошқа оқибатлар қаторида, жойларда дарсларнинг тўхтатилишига, озиқ-овқат ёрдамлари қисқаришига ва тиббиёт муассасалари ёпилишига олиб келиши мумкин"лигидан огоҳлантирмоқда экспертлар.

Report typo