Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
14 июль, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

23.02.2023


БМТ энг ночор одамлар учун чорак миллиард доллар ажратди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш энг муҳтожларга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун 250 миллион доллар ажратилганини маълум қилди.

"Ҳозирда бутун дунё бўйлаб 339 миллион киши гуманитар ёрдамга муҳтож. Бу улар сони ўтган йилгига нисбатан 25 фоизга кўпайганини англатади. Бугун мен Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш марказий фондимиз томонидан жуда йирик миқдорда - 250 миллион доллар маблағ ажратилгани ҳақида эълон қиламан", деган Антониу Гутерриш журналистларга Африка Иттифоқи саммитидаги иштирокидан сўнг.   

Бош котибнинг сўзларига кўра, ушбу маблағ "бутун дунё бўйича айни пайтда унутилган айрим инқирозлар, жумладан, Африкадаги очлик хавфи остида қолаётган" энг ночор одамларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. 

 

Report typo