Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Азизбек НОРОВ

28.03.2017


БИЛИМЛИЛАР БЕЛЛАШУВИ

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган мазкур интеллектуал мусобақадан кўзланган асосий мақсад, ўқувчиларнинг қобилият ва истеъдодларини аниқлаш, мактабларда соғлом   рақобатни яратиш орқали ўқувчиларнинг ўқиш ҳамда фанларга бўлган қизиқиши, иштиёқини янада оширишдан иборат. Мазкур беллашув тўрт, яъни мактаб, туман, вилоят ва республика босқичларида 16 та фан бўйича ўтказилади.

Беллашувнинг Қарши шаҳридаги 29-мактабда ўтказилган шаҳар босқичида вилоятимиз марказидаги барча мактаблардан жами 1 минг 500 нафар ўқувчи ўз билимини синовдан ўтказди. Иштирокчиларнинг фанлардан эгаллаган билимлари тест синови, ёзма иш ҳамда амалий топшириқлар асосида баҳоланди.

- "Билимлар беллашуви"да инглиз тили фани бўйича биринчи ўринни эгалладим, - дейди 20-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Маҳмуд Бўриев. - Ўтган йили ҳам унда қатнашиб, шаҳар босқичида иккинчи ўринни эгаллагандим. Шундан сўнг устозим билан ўз устимда ишладим, инглиз тилини янада пухта эгаллашга ҳаракат қилдим. Бу танловда ғолиб бўлишимда ёрдам берди.

Беллашув низомида қайд этилишича, интеллектуал мусобақанинг вилоят босқичи жорий йилнинг апрель ойи охирларида ўтказилади. Унда ғолиб бўлган ўқувчилар июнь-июль ойида "Интеллектуал ривожлантириш" оромгоҳида ўтадиган республика босқичида ўз билимларини синовдан ўтказишади.

Азизбек НОРОВ

Суратда: тадбирдан лавҳа.

   Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Report typo