Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
16 июнь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

02.02.2023


Автомобиль савдоси: япон бренди лидерликни ўзида сақлаб қолди

 

Toyota корпорацияси 2022 йил бўйича сотув натижаларини маълум қилди. Унга кўра, субъект йил давомида 10 миллион 480 мингтадан ортиқ, жумладан, ўзига тегишли Daihatsu ва Hino русумли автомобилларни харидорларга жўнатган.

Ўтган йили Toyota сотуви ҳажми 0,1 фоизга қисқариб, қарийб 2021 йилги даражада сақланиб қолган. Бренд шу эришилган натижа билан ҳам 8 миллион 260 мингта автомобиль сотган Volkswagen концернини ортда қолдириб, кетма-кет учинчи йилдирки, ишлаб чиқарган машиналарини дунё бўйича пуллаш борасида лидерликни ўзида сақлаб келаяпти. Немис автоконцерни иккинчи ўринда.

Шимолий Америкада янги автомобилларга бўлган талабнинг тиклангани, шунингдек, уларни йиғиш учун таркибий қисмлар етказиб бериш билан боғлиқ вазиятнинг яхшилангани Toyota фаолиятига ижобий таъсир кўрсатган. Жорий йилда ушбу япон автоконцерни 10 миллион 600 та машина ишлаб чиқаришни режалаштирган.

 

Report typo