Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 апрел, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

28.03.2024


Ҳашамат саноати талаб билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечирмоқда

Хитойлик харидорларнинг ҳашаматли товарларга сарфлайдиган харажатлари ўсишидаги секинлашув сабаб уйғонган хавотирлар қарийб бир йил давомида саноатни таъқиб қилаётир, деб ёзади Bloomberg манбаси.

Ҳафта бошида йирик, бироқ анча заиф мода брендларидан бири бўлган Gucci учун муаммолар кўлами сезиларли бўлди. Унга эгалик қиладиган Франциянинг Kering SA гуруҳи жорий чоракда Хитойда итальян бренди  савдоси кескин тушгани ҳақида огоҳлантирилгач, бозор қийматидан 9 миллиард доллар йўқотди.

Секинлашув таъсири ҳашамат саноатининг бошқа сегментларида ҳам намоён бўла бошлади. Жумладан, алоҳида ҳисобот ўтган ойда Швейцария соатлари учун энг етакчи бозорлардан бири - Хитойга экспорт қулаганини кўрсатган. Айни вақтда таҳлилчилар мамлакатда люкс товарларга талаб яна совишда давом этишини тахмин қилмоқда, деб ёзади манба.

Хавотирли янгиликлар оқими дунёдаги энг қаттиқ covid чекловларидан халос бўлган бой хитойликлар харажатларида кутилган ўсиш бўлмаётганининг навбатдаги далили саналади. Айрим ҳашамат компаниялари оқибатлар билан яхшироқ курашаётган бўлса, бошқалари, хусусан Kering Хитойда бизнес юритиш усулларини қайта кўриб чиқишга уриниши мумкин, дея хулоса қилган Bloomberg.  

 

Report typo