Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

06.03.2017


АДВОКАТЛИК ОСОНМИ?

Премьерани таниқли актёрлар - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Гавҳар Зокирова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Фарҳод Абдуллаев ва Лола Элтоева ҳам кузатиб боришди.

- Ушбу спектакль сценарийси буюк маърифатпарвар ёзувчи, ўзбек театр санъати пойдеворини қўйган инсонлардан бири Абдулла Авлоний қаламига мансуб, - дейди Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Гавҳар Зокирова. – Ёш режиссёр Асқар Холмўминов мана шундай улуғ бир асарга мурожаат этишга журъат қилиб, уни мукаммал тарзда саҳналаштира олган. Бу режиссёр ва актёрларнинг маҳоратидан дарак беради.

Комедия жанридаги ушбу спектаклда тегишли даврда яшаган инсонларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмаслиги, илми, хат-саводи йўқлиги сабабли ўз ҳуқуқини теран англай олмаслиги жамият иллати сифатида юморга олинади. Режиссёр асар мазмунига янгича руҳ бериб, бугунги кун кишиларининг бадиий образи орқали тимсоллар яратишга ҳаракат қилган.

Спектаклда ролларни Муллатўйчи Тошмуҳаммедов номидаги вилоят мусиқали драма театри актёр ва актрисалари маҳорат билан ижро этишган.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Report typo