Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Маънавият
  • Абдураҳим Эркаев ва Лола Саодатова – “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони соҳиблари

19.11.2021


Абдураҳим Эркаев ва Лола Саодатова – “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони соҳиблари

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, юксак ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш борасидаги самарали фаолияти учун бир гуруҳ юртдошларимиз “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Эътиборлиси, улар орасида вилоятимиздан ҳам вакиллар бор.

Жумладан, Қарши давлат университети профессори Абдураҳим Эркаев ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Лола Саодатова “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони соҳиблари бўлишди.

Мукофотни вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Юлдашев ўз эгаларига топширди.

Маълумот ўрнида, мазкур мукофот Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги қарори асосида таъсис этилган.

Report typo