Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
18 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

27.04.2021


АҚШ ҳарбий қўмондони афғон армиясига ишонмаяпти

Америка ҳарбий қисмлари олиб чиқиб кетилгач, Афғонистон армиясининг жанговар қобилияти пасаяди, деб ҳисобламоқда АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги раҳбари Фрэнк Маккензи.

Унинг фикрига кўра, афғон армияси денгиз орти мамлакати қўшинларининг тўғридан-тўғри қўллаб-қувватловидан маҳрум бўлади ва бу асосан Афғонистон ҳарбий ҳаво кучлари фаолиятига таъсир этади.

Ҳарбий қўмондон маълумотлари бўйича, "Толибон" ҳаракати 50 минг нафаргача жангчини олдинга олиб чиқиши мумкин. Ҳозир улар мамлакат ҳудудининг катта қисмини назорат қилиб турибди.

"Марказий қўмондонлик раҳбари Афғонистон ислом республикаси армияси ўз позициясини АҚШ кўмагисиз сақлаб тура олишига ишонмаяпти", дея ёзади Интерфакс агентлиги.

Шунингдек Маккензи қўшинлар олиб чиқилгач, Америка разведкасига террористик гуруҳлар ортидан кузатиш ва маълумотлар тўплаш қийинлашишини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг февраль ойида Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилган тинчлик бўйича музокаралар якунида АҚШ "Толибон" ҳаракати билан Афғонистондан хориж қўшинларини олиб чиқиб кетиш юзасидан келишувга эришганди. Унга кўра, халқаро коалиция ҳарбийлари жорий йилнинг 1 майидан кечиктирмай мамлакатни тарк этиши керак эди. Бироқ, АҚШнинг янги раҳбарияти бу жараёнга 1 майдан старт берилиб, куз фасли бошларида якунланишини эълон қилди.

Report typo