Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

17.08.2017


7 ТА ЛИЦЕЙ ВА КОЛЛЕЖДА САРАЛАШ СИНОВЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Тест шаклидаги синов Қарши, Деҳқонобод, Муборак, Шаҳрисабз тиббиёт коллежларида, Қарши транспорт коллежи, Шаҳрисабз агробизнес коллежи ҳамда Қарши шаҳридаги 1-академик лицейда ўтказилиб, имтиҳонларда жами 2 минг 879 нафар ўқувчи иштирок этди.

- Мен Қарши тиббиёт коллежига ҳужжат топширган эдим, - дейди Қарши туманилик Мадина Суннатова. – Келажакда ҳамшира бўлмоқчиман. Тест синовларига тайёргарлик кўрдим ва умид қиламанки, тез орада шу коллеж ўқувчисига айланаман.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, жорий ўқув йилидан бошлаб, маълум ўрта махсус ўқув муассасаларида ҳарбий йўналиш бўйича ҳам кичик мутахассислар тайёрланиши йўлга қўйилади.

- Вилоятимиздаги 2 та таълим муассасаси – Қарши шаҳридаги 1-академик лицей ҳамда Шаҳрисабз агробизнес коллежида мазкур йўналишда 2 тадан гуруҳ очилаяпти, - дейди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг вилоятимиздаги доимий вакили Аъзамжон Имомов. – Жорий ўқув йилида айни йўналишда юқоридаги ўқув муассасаларига 26 нафардан ўқувчи қабул қилиниши кўзда тутилган.

Тест натижалари тез кунда маълум қилинади. Саралаш тест синовларида етарли балл тўплай олмаган ўқувчилар ўзларининг хоҳишларига кўра, ўқишни мактабларнинг 10-синфида ёки  бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида давом эттиришлари мумкин.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Report typo