Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
8 февраль, чоршанба. 2023 йил                         Махсус версия RU

27.04.2022


5 400 АҚШ ДОЛЛАРИГА “ТУШДИ”

     Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда яна бир пора билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Гап шундаки, Нишон тумани халқ таълими бўлими махсус таъмирлаш эксплутация хизмати бош мутахассиси Ж.И. тумандаги 2-сонли мактабнинг эски биносини бузиб олиш ишларини олиб бориш учун бўлим мудири орқали “ҳамкорлик” шартномаси расмийлаштириб бериши эвазига "Қ.Т." МЧЖ раҳбаридан 5400 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш)га мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Report typo