Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
17 апрел, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

С.АЛЛАЁРОВА

11.10.2018


26 МАКТАБДА ЛОГОПЕДИЯ ШОХОБЧАЛАРИ ИШ БОШЛАЙДИ

Бунинг учун Қарши шаҳридаги 5-, 9-, 12-, 14-мактаблар танлаб олинган. Шунингдек, Китобдаги 6 та мактабда, Ғузор ва Қарши туманларида       3 тадан, Шаҳрисабз шаҳри ҳамда Касби, Қамаши, Нишон, Муборак ва Шаҳрисабз туманларида 1 тадан, Миришкор ва Яккабоғда 2 тадан умумтаълим мактабларида ўқитувчи-логопед (дефектолог)лар болаларга коррекцион-логопедик ёрдам кўрсатади.

Вилоят халқ таълими бошқармасидан маълум қилишларича, айни пайтда белгиланган таълим муассасаларида дефектолог, психолог, тиббиёт ходими ва фан ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, бошланғич синф ўқувчиларини кўрикдан ўтказишмоқда. 1-4-синф ўқувчилари орасида ўтказилган кўриклар давомида 993 нафар ўғил-қизда нутқий нуқсонлар аниқланди. Логопедик шохобчага аъзо қилинган ўқувчилар тез орада машғулотларга жалб этилади.

Қайд этиш жоиз, шу вақтгача нутқида ўрта ва оғир даражада нуқсони бор болалар Қарши шаҳри, Касби ва Ғузор туманларидаги ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаларида, шунингдек, Қарши шаҳридаги 17-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида таълим-тарбия олиб келишган. Айни пайтда мазкур муассасаларда 600 бола қамраб олинган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, нутқдаги нуқсонлар ҳеч қачон ўз-ўзидан тузалиб кетмайди, аксинча вақт ўтган сари мустаҳкамланиб боради. Умумтаълим мактабларида иш бошлаётган логопедия шохобчалари эса ушбу камчиликларни ўз вақтида баратарф этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

С.АЛЛАЁРОВА

Report typo