Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
30 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • 30 НАФАР ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ЁШЛАР ЯНГИ ХОНАДОН СОҲИБИГА АЙЛАНДИ

08.06.2023


30 НАФАР ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ЁШЛАР ЯНГИ ХОНАДОН СОҲИБИГА АЙЛАНДИ

Қарши шаҳрида турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 30 нафар ёшга янги хонадонлар калити топширилди.

Таъкидлаш жоиз, Президентимизнинг 2021 йил 9 августдаги тегишли қарори билан  етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашнинг аниқ мезонлари белгилаб берилган эди.

Шунга кўра, Қашқадарё вилоятида ҳам турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхати шакллантирилиб, уй-жой билан таъминланмоқда. Бу гал яна 30 нафар ёшнинг уй билан таъминланиши уларнинг ўз келажагига бўлган ишончини янада оширди.

-  Ўзим Чироқчи туманининг Қалқама маҳалласиданман, - дейди янги хонадон соҳибларидан бири Нурмурод Қаюмов. – Айни  вақтда Тошкент кимё технологиялари университетининг 3-босқич талабасиман. Мана энди янги уй-жойли ҳам бўлдим. Яъни, ўз тенгдошларимдан олдинда бўлсам олдиндаманки, орқада эмас. Бу ҳукуматимизнинг бизга қаратаётган эътибори, кўмаги натижаси, албатта. Энди фақат яхши ўқиб, ўз соҳамнинг етук мутахассиси бўлишга ва юртимиз ривожига хизмат қилишга ҳаракат қиламан.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этиб,  янги уй соҳибларини қутлади.

Report typo