Qashqadaryo
Тез орада вилоятимизда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйида халқаро стандартларга жавоб берадиган 10 та замонавий сервис объекти - "Service area" ва "Service point" мажмуалари ташкил этилади.
Туркия ҳукумати 16 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлашни режалаштираяпти. Бу ҳақда мамлакат транспорт ва инфратузилма вазири Абдулкадир Уралоғлу CNN Türk телеканали эфирида маълум қилган.
Японияда кекса кишилар қамоққа тушиш учун атайин жиноят содир этмоқда. Бу ҳақда CNN хабар тарқатган.
730 минг нафардан ортиқ мактаб ўқувчиси АҚШдан депортация қилиниши мумкин. Бу ҳақдаги мақола The Washington Post газетасида эълон қилинган.
Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хон "Толибон" етакчиси Ҳайбатулла Охунзода ва Афғонистон бош судьяси Ҳаким Ҳаққонийни ҳибсга олишга ордер беришни талаб қилди. Бу ҳақдаги маълумот ХЖС сайтида пайдо бўлган.
Whole Foods супермаркетлар тармоғи асосчиси Жон Маккей уч йил аввал Apple Watch "ақлли" соати туфайли спиртли ичимликлардан воз кечгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда Business Insider манбаси ёзган.
Euro NCAP ташкилоти ўтказилган краш-тест синовлари натижалари бўйича 2024 йилнинг энг хавфсиз енгил автомобиллари номларини айтди, дея хабар беради motor.ru.
Истанбул полицияси одамларнинг заҳарланишига олиб келган 32 минг 900 литр метил ва этил спиртини мусодара қилди. Ўн киши қўлбола алкоголли ичимликлар ишлаб чиқариш ва сотишда гумонланиб қўлга олинган. Бу ҳақда IHA манбаси ёзган.
Ўтган йили Хитой аҳолиси сони 1 миллион 390 минг кишига камайди. Бу ҳақда давлат статистика бошқармаси маълум қилган.
Покистон суди собиқ бош вазир Имрон Хонни коррупция айблови бўйича 14 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатган.
Пишиқчилик мавсумида кўрганда кўпам ҳавас уйғотмайдиган мева ва сабзавотлар айни қиш қаҳратони ҳукм сураётган дамларда дастурхонга тортилса, оғиздан суви оқади кишининг. Тўғри, ҳозир уларни йилнинг исталган вақтида топиш мумкин. Бироқ аёзда пайкалдан янги узилгани барибир бошқача-да...
Қарши шаҳри Мустақиллик шоҳкўчасида жойлашган йўл ўтказгични реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ташкилотини аниқлаш учун тендер ўтказилди.
Дунёнинг турли мамлакатларидан бўлган олимлар гуруҳи Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи шафелигида чучук сувларда яшовчи турларнинг қирилиб кетиш хавфини биринчи комплекс баҳолаш ишларини якунлади. Мутахассислар дарёлар, кўллар ва бошқа шўрланмаган сув ҳавзаларида яшовчи 23 минг тур орган
Жорий йилда Шаҳрисабз аэродроми ҳудудида зарур кузатишларни амалга ошириш ва халқаро аэронавигацияда фойдаланиладиган метеорологик маълумотларни тузиш учун мўлжалланган замонавий автоматлаштирилган авиация метеорология станцияси ўрнатилади.
Калифорниядаги ёнғинлар зарар етказиш қамрови ва шу билан боғлиқ йўқотишлар бўйича АҚШ тарихидаги энг йирик табиий офат бўлиши мумкин. Бу ҳақда штат губернатори Гэвин Ньюсом NBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
Жорий йилда Қарши шаҳрида янги - РК-5 марказий қозонхонаси ва иссиқлик тармоқларининг қурилиши натижасида вилоят марказидаги Чўлқувар ва Истиқлол маҳаллаларида 54 та кўп қаватли уйдаги 2 минг 160 та хонадонга иссиқлик энергияси етказиб бериш йўлга қўйилади.
Халқаро сейсмология маркази Ер қаърида аввал номаълум бўлган қатлам - иккинчи ички ядро аниқланганини хабар қилди. Изланишлар натижаларини Journal of Geophysical Research (JGR): Solid Earth нашри эълон қилган.
Қашқадарё вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ва тизимдаги архив муассасалари томонидан 2024 йилда вилоятдаги 20 та ташкилотда архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича ўрганиш олиб борилди. Натижада .
Қарши шаҳрида 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни арафасида ўтказилган тадбир шундай номланди.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроил билан Ғазо минтақасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувнинг биринчи босқичи доирасида 34 нафар гаровдаги шахсни озод қилишга рози бўлди. Бу ҳақда Asharq телеканали хабар қилган.