Qashqadaryo
Ҳазрат Алишер Навоий лирик меросининг асосий қисмини тўрт мустақил девондан иборат "Хазойин ул-маоний" куллиёти ташкил этади. Куллиётнинг сўнгги таҳрири 1498 йилда улуғ шоирнинг ўзи томонидан амалга оширилган. Навоий даврида ва кейинчалик ҳам бу муаззам мажмуа "Чор девон" номи билан шуҳрат қозонган. Шоир куллиёт устида олиб борган узоқ ва машаққатли ижодий меҳнат якунидан кейин ҳам табиийки ижоддан, хусусан, бадиий ижоддан ҳам сира тўхтамаган. "Чор девон"нинг XVI асрда кўчирилган ва ундан кейинги нусхаларида ҳам 1498 йилдан кейин ёзилган шеърлар учрамайди. Негаки, мажмуанинг ички тузилиши муаллиф томонидан ниҳоятда пухта ўйлангани ва тартиб берилгани учун кейинги давр хаттотлари унинг бирор бир жойига ўзгартириш киритиш номақбул юмуш бўлишини яхши англаганлар.
Германияда саноатнинг барча тармоқларида кенг қамровли қисқартиришлар кутилаяпти. Мюнхен университетининг Иқтисодий тадқиқотлар институти ўтказган сўровнома натижалари шундан дарак берган.
2024 йил якунига кўра, Қашқадарёга хориждан импорт қилинган маҳсулотларнинг энг катта қисми Хитой Халқ Республикасидан келтирилган, воҳамиз экспортида эса энг салмоқли ҳисса Америка Қўшма Штатларига тўғри келмоқда.
Пекин одамлар ва икки оёқли роботлар иштирокидаги ноёб ярим марафонга тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзади Oddity Central манбаси.
Тез орада вилоятимизда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйида халқаро стандартларга жавоб берадиган 10 та замонавий сервис объекти - "Service area" ва "Service point" мажмуалари ташкил этилади.
Майами университети (АҚШ) олимлари икки тилни биладиган болаларда кўп қирралилик ва ўзини бошқариш савияси бир тилда сўзлашувчи тенгқурларига нисбатан яхшироқ эканини аниқлашди. Изланишлар натижаларини Journal of Experimental Child Psychology манбаси чоп этган.
Жорий йилда вилоятимизда юқори кучланишли электр кабелларининг изоляция қатламини ҳосил қилишда кенг қўлланиладиган импорт ўрнини босувчи маҳсулот - тўқилган полиэтилен ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Хитойнинг Сучжоу университети олимлари дам олиш кунларидаги қўшимча уйқу соатлари қариш жараёнини секинлаштиришга ва турли касалликлар, жумладан, деменция (хотиранинг пасайиши) ривожланиши эҳтимолини камайтиришга ёрдам беришини тасдиқлашди. Илмий иш натижалари Journal of Suzhou University нашрида эълон қилинган.
Аёнки, Китобнинг довруқли беги Жўрабек ва Шаҳрисабз беги Бобобек шахсига қизиқиш собиқ шўролар даврида ҳам, мустақиллик йилларида ҳам тўхтагани йўқ. Уларнинг босиб ўтган йўллари ҳақида қатор мақолалар ёзилган. Ёзувчи, журналист Мурод Хидир ўтган асрнинг 70-йилларида биринчилардан бўлиб "Гулистон" журналида генерал Жўрабек ҳақидаги шов-шувли мақоласини эълон қилгани маълум. Таниқли ёзувчи Неъмат Арслоннинг модерн услубидаги "Икки қутб орасида" романи ҳам шулар жумласидандир.
Туркия ҳукумати 16 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлашни режалаштираяпти. Бу ҳақда мамлакат транспорт ва инфратузилма вазири Абдулкадир Уралоғлу CNN Türk телеканали эфирида маълум қилган.
Қарши шаҳридаги Маънавият масканида миллат зиёлиси, маърифатли инсон, “Favvora film” киностудияси асосчиси, режиссёр ва продюсер Келдиёр Хўжаёровнинг 70 йиллик умр йўли ҳақидаги .
Бугун Қашқадарё вилояти ҳокимлиги вакиллари, секторлар раҳбарлари, зиёлилар, кенг жамоатчилик Қаршидаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди.
Японияда кекса кишилар қамоққа тушиш учун атайин жиноят содир этмоқда. Бу ҳақда CNN хабар тарқатган.
Вилоятимизда доимий аҳоли сони 2024 йил давомида 78,7 минг нафарга кўпайиб, жорий йил 1 январь ҳолатида 3 миллион 639,3 минг кишига етган.
730 минг нафардан ортиқ мактаб ўқувчиси АҚШдан депортация қилиниши мумкин. Бу ҳақдаги мақола The Washington Post газетасида эълон қилинган.
Вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Қаҳрамони, фидойи ва фахрий педагог Муҳаббат Шарапова ҳаёт йўли ва меҳнат фаолиятига бағишланган "Муҳаббат" лирик драмаси премьераси бўлиб ўтди.
Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хон "Толибон" етакчиси Ҳайбатулла Охунзода ва Афғонистон бош судьяси Ҳаким Ҳаққонийни ҳибсга олишга ордер беришни талаб қилди. Бу ҳақдаги маълумот ХЖС сайтида пайдо бўлган.
Одатдагидек, ҳар янги ой арафасида муштарийларни тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида жорий этилаётган ёки ўзгартирилаётган муҳим тартиб ва нормалар билан таништириб боришда давом этамиз. Бу гал 2025 йил 1 февралдан амалга киритиладиган бир қатор янгиликлар хусусида тўхталамиз.
Whole Foods супермаркетлар тармоғи асосчиси Жон Маккей уч йил аввал Apple Watch "ақлли" соати туфайли спиртли ичимликлардан воз кечгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда Business Insider манбаси ёзган.
Bu olamda hammayam o‘ziga ma'qul ish bilan shug‘ullanavermaydi: kimdir tirikchilik vajidan, boshqa birov o‘zgalar gap-so‘zidan cho‘chib, yana kimlardir go‘yo taqdirga tan berib, allaqaylarda uloqib-adashib yuradi. Deylik, cho‘ponda katta me'mor, novvoyda so'z san'atkori, buxgalterda buyuk aktyor yashirin bo‘lishi, qo‘yib bersa, o‘zlari shu sohalarda o‘rnini topishlariga astoydil ishonishlari mumkin. Afsuski, oqibatni oqlaydigan sabablar ko‘p.