Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
13 ноябрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

30.05.2024


Зиғир дони: қон босимини пасайтиради, овқат ҳазм қилишни яхшилайди

Зиғир донини ҳар куни истеъмол қилиш унинг таркибидаги альфа-линолен кислотаси шарофати билан қон босимини пасайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, ушбу маҳсулот овқат ҳазм қилишни рағбатлантирувчи клетчатка (бириктирувчи тўқима)ларга ҳам бой. Бу ҳақда Daily Mail нашрига британиялик парҳезшунос Майкл Мосли гапириб берган.

Мутахассис сўзларига кўра, зиғир донининг юрак-қон томир тизими саломатлиги учун фойдаси Манитоба (Канада) университети олимлари томонидан аниқлаган. Тадқиқот давомида қон босими юқори 110 нафар киши икки гуруҳга ажратилиб, уларга ҳар куни уч ош қошиқ янчилган зиғир дони билан бойитилган (кекс, печенье, ёрма) маҳсулотлар ёки классик услубда тайёрланган шунга ўхшаш таомларни истеъмол қилиш кўрсатма қилинган. 

Олти ойдан сўнг зиғир дони истеъмол қилувчи гуруҳ иштирокчиларида қон босими сезиларли даражада пасайган. Тадқиқотчилар сўзларига кўра, бу инсульт ва инфарк профилактикаси учун етарли эди.

Майкл Мослининг таъкидлашича, саломатликка фойдаси бўлиши учун ҳар куни уч ош қошиқдан зиғир дони истеъмол қилиш шарт эмас. Агар мунтазам равишда ёгурт, бўтқа ёки пишириладиган маҳсулотларга бироз миқдорда янчилган зиғир дони қўшилса, таомнома сифати яхшиланади.

Report typo