Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 апрел, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

23.06.2022


Жаҳон озиқ-овқат дастури "юракни эзадиган" қарор қабул қилди

 

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури молиялаштиришдаги етишмовчиликлар туфайли Шарқий Африкадаги қатор мамлакатларда қочоқлар учун озиқ-овқат паёгини қисқартиришга мажбур, дейилади ташкилот баёнотида.

50 фоизгача қисқартириш ҳудудда дастур доирасида ёрдам кўрсатиладиган қочқинларнинг тўртдан уч қисмига дахл қилади. Бундан энг кўп Эфиопия, Кения, Жанубий Судан ва Уганда қочоқлари жабр кўради.

"Очлик ўн йилликнинг энг юқори чўққисига чиққан Ғарбий Африкадаги жиддий молиявий қийинчиликлар Жаҳон озиқ-овқат дастурини Буркина-Фасо, Камерун, Чад, Мали, Мавритания ва Нигерда яшовчи қочоқлар учун ҳам паёкни сезиларли даражада қисқартиришга мажбур қилди", дея маълум қилади БМТ идораси ва қайд этиладики, келгусида яна қисқартириш бўлиши муқаррар.

"Глобал очлик Жаҳон озиқ-овқат дастури ёрдамидан умидвор барча эҳтиёжманд оилаларни боқиш учун мавжуд ресурслар чегарасидан чиқар экан, омон қолиш илинжида бизга суянадиган қочқинларнинг озиқ-овқат паёгини қисқартириш ҳақида юракни эзадиган қарорлар қабул қилишга мажбурмиз. Дунёдаги энг заиф ва унутилган одамлар гуруҳи - қочоқларни қўллаб-қувватлаш учун зудликда янги молиявий ресурслар топилмаса, очлик билан тўқнаш келган кўпчиликнинг ҳаёти хатарда қолади", дейди  дастур ижрочи директори Дэвид Бизли.          

2021 йилда дунё бўйича 10 миллион нафар қочқинга ёрдам кўрсатилган. Кейинги олти ой давомида Шарқий Африкада қочоқларни қўллаб-қувватлаш учун ташкилотга 411 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ керак бўлади. Ғарбий Африка мамлакатлари учун эса бу миқдор 76,5 миллион долларни ташкил этади.

Report typo