Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Ўз уйларидан ажралган минглаб афғонлар Европадан бошпана излаяпти

13.08.2021


Ўз уйларидан ажралган минглаб афғонлар Европадан бошпана излаяпти

Афғонистонда кузатилаётган давомли сиёсий ва иқтисодий инқироз сабаб йил бошидан буён 270 мингдан ортиқ аҳоли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Бу ҳақда БМТ маълумотларига таянган ҳолда Euronews телеканали хабар берди.

Халқаро ташкилотнинг қочоқлар ишлари бўйича агентлиги маълумотларига кўра, мамлакат жиддий гуманитар инқироз остонасида турибди. Ҳолат кўп сонли болаларга ҳам дахл қилмоқда. Мамлакатда зўравонликларнинг кучайиши ортидан фақат кейинги икки ойда 80 минг нафардан кўпроқ фуқаро уйларидан ажралган. Аҳоли орасидан жами қурбон бўлганларнинг қарийб ярмини аёллар ва болалар ташкил этади.

Мамлакатдаги инқироз нафақат тинч афғон фуқаролари учун, балки Европа учун ҳам ҳалокатли оқибатлар келтираяпти. Кўплаб афғонистонликлар уруш майдонларидан қочишга мажбур бўлиб, Европа мамлакатларидан бошпана излаяпти.

Германия канцлери Ангела Меркель июль ойида муҳожирларга оид барча муаммоларни ечиш учун давлатда манба йўқлиги ва мамлакат ҳамма қочқинларни қабул қила олмаслигини маълум қилганди.  Миграция оқими ҳақида Туркия ҳукумати ҳам хабар берган: ўтган ойда мамлакатнинг Эрон билан чегарасида 27 минг нафардан кўпроқ афғонистонлик тўхтатилган.

Report typo