Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

12.07.2022


ЯНГИ ВА ЭСКИ ЧЕМПИОНЛАР

Теннис

Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина аёллар ўртасида Уимблдон турнири ғолиби бўлди.

Елена финалда франциялик Онс Жаберни 3 сет натижасига кўра (3:6, 6:2, 6:2 ҳисобида) мағлуб этди. Матч бор-йўғи 1 соат 49 дақиқа давом этди, холос.

Қизиғи, жаҳон рейтингида 23-ўринни эгаллаб турган 23 ёшли Рибакина “Катта дубулға” туркумидаги турнирларда биринчи марта бош совринни қўлга киритди.

Елена Рибакина асли россиялик бўлиб, 2018 йилдан бери Қозоғистон шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Уимблдон турнирининг эркаклар ўртасидаги финал беллашувида эса кетма-кет тўрт йилдан бери сербиялик Новак Жокович ғолиб бўлмоқда. Демак, бу йил ҳам у бош совринни бегона қилмади.

Маълумот ўрнида, Новак “Катта дубулға” туркумидаги турнирларда жами 21 марта ғолибликка эришди. У энг юқори натижага эришиш учун 22 совринга эга Рафаэль Надални “қувиб ўтиш”и лозим.

КОМРОНБЕК

Report typo