Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.ДЎСТОВ

05.08.2022


ВАЗИР ТАДБИРКОРЛАРГА ҚУЛОҚ ТУТДИ

Куни кеча Қарши шаҳар ҳокимлигида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусановнинг вилоятимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Алишер Қодиров, шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев ҳамда Қарши шаҳри, Қарши, Касби, Косон, Муборак, Миришкор, Ғузор, Деҳқонобод ва Нишон туманлари тадбиркорлари иштирок этдилар.

Учрашув расмиятчиликдан холи, самимий мулоқот тарзида кечди. Тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар ва ечимини кутаётган масалалар ўртага ташланди.  Шунингдек, янги бизнес лойиҳалари, рақобатбардош  маҳсулотлар ишлаб чиқариш  бўйича  билдирган таклиф ва мулоҳазалар тингланди.

Вазирнинг Шаҳрисабз шаҳри, Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши, Кўкдала ва Чироқчи туманлари тадбиркорлари билан учрашуви эса куннинг иккинчи ярмида Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтди.

Ж.ДЎСТОВ

Report typo