Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
17 апрел, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

09.06.2022


Узун бўй бир қатор касалликлар хавфини оширармиш

Инсон бўйининг узунлиги ва худди шундай, пастлиги ҳам унда айрим касалликлар хавфи пайдо бўлишига таъсир қилади. Ўз-ўзидан бу янгилик эмас: олимлар аллақачон бўйни кўплаб кенг тарқалган касалликлар - юрак хасталигидан тортиб, саратонгача боғлашган.

Аммо тадқиқотчилар ҳозирга қадар бунга бевосита одамнинг бўйи сабабчими ёки овқатланиш ва ижтимоий-иқтисодий ҳолат каби ўсишга таъсир қилувчи омиллар айбдорми, деган масалага аниқлик кирита олишмаган.

Янги тадқиқот муаллифлари ана шу ноаниқликка нуқта қўйишни кўзда тутишган. Бунинг учун улар турли касалликлар ва инсоннинг ҳақиқий ўсиши ўртасидаги боғлиқлик, касалликнинг одам ўсишига жавоб берувчи генга алоқадорлигини алоҳида кўриб чиқишди. 

Шу тарзда олимлар атроф-муҳит омиллари (ҳақиқий ўсишни аниқлаш) ва бевосита генетик томондан бўй билан боғлиқ касалликларни ажратишган.

Тадқиқотчилар жамоаси ўзида 200 минг нафар оқ ва 50 минг нафар қора танли вояга етган кишиларнинг ген ҳамда соғлиғига оид маълумотларни сақлаган VA Million Veteran Program  дастуридан фойдаланишган.

Изланиш натижалари аллақачон фанга маълум бўлган хулосаларни тасдиқлади: узун бўй юрак-қон томир касалликлари, қон босими ва холестерин ортиши хавфини камайтириши билан бир вақтда, аритмия тебраниши ва вена қон томирларининг варикоз кенгайиши юқори хавфига алоқадор.

Шу билан бирга, олимлар бўй ва касалликлар ўртасидаги янги боғлиқликларни ҳам аниқлашган. Яъни баланд бўй қўл ва оёқлар нервлари шикастланиши (периферик невропатия), шунингдек, оёқ ва оёқ кафти яралари каби тери ва суяк инфекциялари хавфи билан алоқадор кўринади.

Хуллас, тадқиқотчилар бўйга юзлаб касалликлар ва тиббий ҳолатлар хавфи омили сифатида қараш мумкинлигини аниқлашди. Шунга қарамай, бу тасаввурларнинг айримларини тушунтириш учун халқаро намунадаги йирикроқ тадқиқотларни ўтказиш талаб этилади.

Янги тадқиқот тафсилотлари PLOS Genetics   нашрида эълон қилинган.

 

Report typo