Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
11 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

26.05.2022


Қурол ўйинчоқ эмас

Турли ёшдаги америкаликларнинг кўчалар ва жамоат жойларида қурол ишлатиш ҳолатлари анча тез-тез учраяпти. Бу ҳақда АҚШ федерал қидирув бюроси (ФҚБ) эълон қилган статистикага таянган ҳолда ТАСС манбаси хабар тарқатган.

ФҚБ 2017 йилдан 2021 йилгача бўлган давр ва ўтган йилги статистик маълумотларни таққослаган. Яъни таҳлил учун бундан беш йил аввал ҳокимият тепасига келиб, мамлакатни тўрт йил бошқарган Дональд Трамп даври ва 2021 йил январь ойида лавозимга киришган Жо Байден президентлигининг дастлабки йили қамраб олинган.  

Ўтган йили Америкада одамлар гавжум жойлардаги отишмалар сони 2020 йилдаги кўрсаткич билан солиштирганда 52,5 фоизга, агар 2017 йил билан таққослаганда эса 96,8 фоизга ортган. 

ФҚБ 2021 йилда жамоат жойларида содир этилган 61 та отишмадан 12 тасини оммавий ўлдириш ҳолати сифатида таснифлаган. Қурол ишлатган жиноятчиларнинг ёши 12 дан 67 гача.

Ўтган йили кузатилган бундай воқеаларда 103 нафар одам ҳалок бўлган бўлса, 140 киши турли даражада тан жароҳати олган. Бу кўрсаткични 2020 йилда қайд этилгани билан таққосласак, ўсиш 48 фоизни ташкил қилгани кўзга ташланади ва сўнгги беш йилликдаги рекорд рақамни ҳосил қилган.

Report typo