Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

21.05.2021


УМИДНИ СЎНДИРГАН "УМИД АВТО"

Истеъмолчи ҳуқуқи

Нишонлик Акбар Исроилов "Спарк" автомашинасини сотиб олиш учун "Умид Авто" МЧЖ билан шартнома тузган.

Шартга кўра, фуқаро машина баҳосининг 30 фоизга тенг қисмини "Умид Авто" МЧЖга тўлаши ва қолганини белгиланган муддатларда бўлиб тўлаб бориши, ташкилот эса автомобилни олдиндан етказиб бериши керак эди.

Акбар Исроилов 30 фоизлик дастлабки тўловни, яъни 29 миллион 938 минг сўм маблағни тўлади. Бироқ белгиланган муддат ўтиб кетса ҳамки машинадан дарак бўлмаган. Бу борада "Умид Авто" МЧЖга қилган мурожаатлари эса тайинли жавобсиз қолаверди. Жамият ходимлари ҳар сафар турли баҳоналарни рўкач қилиб, аравани қуруқ олиб қочишар эди.

Ниҳоят алданганини билган фуқаро пулини қайтариб олишда ёрдам сўраб ¤збекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат этди.

Федерациянинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бирлашмаси томонидан мурожаат ўрганилиб, бу ҳақда фуқаролик судига даъво аризаси киритилган.

Федерация ахборот хизматининг маълум қилишича, иш жиддийлаша бошлаганини сезган "Умид Авто" МЧЖ масъуллари суд жараёни бошланинишини ҳам кутмасдан Акбар Исроиловга "Спарк" автомобилининг 30 фоизи қийматидаги маблағни тўлиқ қайтарган.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Report typo