Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
6 февраль, душанба. 2023 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Ҳукмрон партия мухолифат тайёрлаётган давлат тўнтаришидан огоҳлантирди

02.06.2022


Ҳукмрон партия мухолифат тайёрлаётган давлат тўнтаришидан огоҳлантирди

Грузия мухолифати мамлакат Европа иттифоқи (ЕИ) аъзолигига номзод мақомини олмаса, июнь ойи охирида давлат тўнтариши амалга оширишни режа қилаяпти, дея баёнот берган ҳукмрон "Грузия орзуси" партияси раҳбари Ираклий Кобахидзе бирифингда.

Унинг сўзларига кўра, мухолифатдаги "Миллий бирлик ҳаракати" ҳукуматни ағдаришга тайёрланмоқда.

"Уларнинг ҳисоб-китобларига асосан Грузия июнь ойи охирида Молдова ва Украинадан фарқли ўлароқ, ЕИ аъзолигига номзод мақомини ололмаслиги керак. Бу, мухолифат режаси бўйича, халқ қўзғалиши, ҳаракат ва уларнинг малайлари томонидан давлат тўнтариши амалга оширилишига олиб келади", дея Ираклий Кобахидзе нутқидан парча келтирган РИА Новости.

Ҳукмрон партия раҳбари ЕИда Грузияга аъзоликка номзод мақомини беришни рад этишга ҳеч қандай асос йўқ, деб ҳисоблайди. Унинг қўшимча қилишича, мамлакат қатор кўрсаткичлар бўйича иттифоққа аъзолик учун ариза берган Молдова ва Украинадан олдинда.

"Грузия аллақачон ассоциация келишувига доир ўз мажбуриятларининг 45 фоизини бажарган, бу мисли кўрилмаган натижа ҳисобланади. Бу бўйича Грузия нафақат Молдова ва Украинадан, балки аллақачон аъзоликка номзод мақомига эга бўлган айрим давлатлардан ҳам олдинда", дея таъкидлаган партия раҳбари.

Аввалроқ Грузия ҳукумати ЕИ вакилига мамлакатнинг иттифоққа кириши масаласини ўрганиш учун зарур бўлган саволномаларнинг иккисини ҳам тўлдириб топширганди.

Report typo