Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
19 апрел, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • УЧУВЧИЛАР ТОБЛАНАДИГАН ҲАРБИЙ ҚИСМ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИГА 72 ЙИЛ ТЎЛДИ

Н.ХЎЖАЕВ

22.06.2021


УЧУВЧИЛАР ТОБЛАНАДИГАН ҲАРБИЙ ҚИСМ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИГА 72 ЙИЛ ТЎЛДИ

 Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига қарашли, Қарши туманининг Хонобод қўрғонида жойлашган ҳарбий қисм ташкил этилганининг 72 йиллиги тантанали нишонланди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган маданий-маърифий тадбирда мазкур ҳарбий қисмнинг мамлакатимиз мудофаа тизимида тутган ўрни, ҳарбийлар учун яратилаётган шарт-шароитлар хусусида сўз борди.

Айтиш ўринли, 1949 йилда иш бошлаган аэродромда кейинги йилларда ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучларини янада такомиллаштириш, ҳарбий учувчиларнинг профессионаллик даражасини ошириш, авиация ҳамкорлигидаги дала-ўқув машғулотларини реал вазиятларга яқинлаштирган ҳолда олиб бориш ва унинг имкониятларидан унумли фойдаланиш бўйича самарали тадбирлар амалга оширилди.

Президентнинг мазкур ҳарбий қисмга ташрифи чоғида берган кўрсатма ва  топшириқларига асосан бу ерда очиқ осмон остидаги музей ҳам бунёд этилиб, беш турдаги қирувчи самолёт макетлари ҳамда ҳарбий учувчи ҳайкали ўрнатилган.

Тадбирда ҳарбий қисм бўлинмалари 5 та жамоага бўлинган ҳолда ўз билим ва маҳоратларини интеллектуал ўйинларда синовдан ўтказишди.

Сўнг концерт дастури намойиш этилди. Тантанага таклиф этилган умумтаълим мактабларининг таэквондочилари, ёш футболчилар, Олий ҳарбий авиация билим юртининг "Ёш оркестр" жамоалари чиқишлари барчага янада кўтаринки кайфият улашди.

Хизмат бурчини намунали бажариб келаётган ҳарбийлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo