Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
20 апрел, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

А.ДАВРОН

16.08.2022


ТУРСУНОЙГА ЕТАДИГАНИ ЙЎҚ

Оғир атлетика

    Айни шу кунларда Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилаётган  V Ислом бирдамлиги ўйинлари тобора қизғин тус олмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари медаллар жамғармаси бўйича 2-ўринга кўтарилиб олдилар.

Бунда вилоятимиз спортчиларининг ҳам ҳиссаси борлиги қувонарли, албатта. Қамашилик оғир атлетикачимиз Турсуной Жабборова Ислом бирдамлиги ўйинларида 87 килограмм вазн тоифасида бирйўла 3 та олтин медалга сазовор бўлди. У даст кўтаришда 109 килограмм, силтаб кўтаришда 126 килограмм, икки курашда эса 235 килограмм натижа кўрсатди.

Жорий йил Турсуной учун жуда омадли келмоқда. 20 ёшли атлетимиз Грециянинг Ираклион шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Осиё биринчилигида энг юқори натижаларни қайд этди.

А.ДАВРОН

Report typo