Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
18 июнь, жума. 2021 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Спорт
  • ТУРКМАНИСТОН ЧЕМПИОНИ МАҒЛУБ ЭТИЛДИ, ЭНДИ НАВБАТ ВИЦЕ-ЧЕМПИОНГА

Ж.БОЙМУРОДОВ

21.05.2021


ТУРКМАНИСТОН ЧЕМПИОНИ МАҒЛУБ ЭТИЛДИ, ЭНДИ НАВБАТ ВИЦЕ-ЧЕМПИОНГА

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Осиё футбол конфедрацияси кубоги мусобақасининг "F" гуруҳи ўйинлари якунланди.

Мусобақадаги юришини ушбу гуруҳда бошлаган “Насаф” дастлабки икки турда  Қирғизистоннинг “Алай”  ҳамда Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоалари устидан ишончли ғалабаларга эришганди.

Кеча вакилларимиз гуруҳ баҳсларининг охирги турида Туркманистоннинг амалдаги чемпиони “Олтин аср” клуби билан куч синашди.

Ўйин бошиданоқ ташаббусни ўз қўлига олган “аждарлар” 27-дақиқада ҳисобни очди. Ойбек Бозоровга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин Шохмалик Комилов пенальтини голга айлантирган бўлса, 35-дақиқада Ҳусайн Норчаев иккинчи голга муаллифлик қилди – 2:0. Ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Шу тариқа гуруҳ баҳсларини муваффақиятли якунлаган “Насаф” Осиё футбол конфедерацияси кубоги Марказий Осиё минтақасининг финалига чиқди. Нариги гуруҳдан эса финал йўлланмасини Туркманистон вице-чемпиони – “Аҳал” қўлга киритган.

“Насаф”  ва “Аҳал” жамоалари ўртасидаги баҳс август ойида ўтказилиши режалаштирилган. Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа кубок сари юришини давом эттиради.

Ж.БОЙМУРОДОВ

 

 

Report typo