Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
16 апрел, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Туркия ўз шаҳарларида яшовчи чет элликлар учун квотани қисқартиради

16.06.2022


Туркия ўз шаҳарларида яшовчи чет элликлар учун квотани қисқартиради

Кейинги ой бошидан Туркиянинг турли шаҳарлари ҳудудларида яшовчи чет эл фуқаролари сони квотаси 20 фоизгача қисқартирилиши режалаштирилаяпти, дея маълум қилган мамлакат ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу. 

Охирги пайтларда Суриядан Туркияга келаётган қочқинларнинг йирик оқими кузатилаяпти. Ижтимоий тармоқлар шуни кўрсатаяптики, бу ҳолат маҳаллий аҳолида муайян норозиликларни келтириб чиқармоқда. Мамлакат ҳукумати эса қочоқларни хавфсиз ҳудудларга қайтариш учун Суриянинг ўзида йиғма уйлар қуриш дастурини амалга ошириш ниятида. Тегишли квотани қисқартириш режаси, экспертлар фикрига кўра, айнан суриялик қочқинлар оқимини тартибга солиш чоралари билан алоқадор тадбир ҳисобланади.

Star газетаси Сулаймон Сойлунинг: "1 июлдан шаҳарлар ҳудудларида яшовчи чет элликлар ҳиссаси 25 фоиздан 20 фоизгача камайтирилади", деган гапларидан иқтибос келтириб, камида 1 минг 200 ҳудуд хориж фуқаролари яшаши учун ёпилишига аниқлик киритиб ўтган.

Янги квота чеклови айнан қайси ҳудудларга таъсир қилиши ҳозирча номаълум.

Report typo